"Ливерпуль" Коутиньонинг янги нархини эълон қилди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг “Барселона”га кутилаётган трансфери амалга ошмай қолиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, мерсисайдликлар 25 ёшли бразилиялик футболчисини 150 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Бироқ, каталонияликлар Коутиньо учун 100 миллиондан ортиқ беришмоқчи эмас.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум премьер-лиганинг жами 31та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!