"Ливерпуль" Лукас Лейвани ватанига қайтариб юбормоқчи

9 июнь,2017, 14:40 329

Бразилиялик ярим ҳимоячи Лукас Лейва тез орада “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин. Хабарларга қараганда 30 ёшли футболчи катта эҳтимол билан ватанига қайтади.

Daily Star нашрининг хабар беришича Лукас Бразилиянинг “Гремио” жамоаси сафига бориб қўшилади. Таъкидлаш керакки, унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 30 июнда ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади.

Маълумот учун, Лукас Лейва асли “Гремио” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва айни шу жамоадан 2007 йилда “Ливерпуль” сафига келиб қўшилган. У якунланган мавсумда жами 31та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.