"Ливерпуль" "Манчестер Сити"нинг "ўлжа"сини тортиб олиши мумкин

18 июнь,2017, 14:40 238

“Монако” ҳимоячиси Бенжамин Мендининг “Манчестер Сити”га кутилаётган трансфери амалга ошмаслиги мумкин.

Manchestereveningnews нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси учун курашга “Ливерпуль” клуби қўшилганидан сўнг, футболчининг “шаҳарликлар” таркибига ўтиши сўроқ остида қолган.

Боиси, Франция чемпионлари Менди учун 40 млн евро талаб қилишмоқда, бироқ бу сумма “Манчестер Сити”ни қониқтирмаяпти. Шу боис, футболчи учун курашда мерсисайдликлар фаворит эканлиги айтилмоқда.