"Ливерпуль" "Реал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

10 март,2017, 16:15 478

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Данило "Ливерпул"нинг қизиқиш доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп Данилодан нафақат ўнг қанот ҳимоячиси сифатида, балки, ўрта чизиқда ҳам фойдаланмоқчи.
Маълумот учун, Данило жорий мавсум "Реал" сафида бор йўғи 16та учрашувда иштирок этди ҳолос ва шу сабабли ҳам мадридликлар уни сотиб, эвазига мўмайгина  пул ишлаб олмоқчи. Гап 25 миллион евро ҳақида бормоқда.


Эслатиб ўтамиз, Данилонинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.