"Ливерпуль" Сакони қанчага сотмоқчи?

16 май,2017, 17:05 297

“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Мамаду Сако ёзги трансфер даврида мерсисайдликлар сафини тарк этиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, мавсумни “Кристал Пелас”да ижара асосида ўтказаётган франциялик футболчи бу ерда ўзини ҳар томонлама кўрсатмоқда. Аммо, шундай бўлсада Юрген Клопп уни “Энфильд”га қайтариш ниятида эмас.

The Guardian нашрининг хабар беришича, 27 ёшли Франция терма жамоаси аъзосини сотиб олиш учун “Кристал Пелас” асосий номзод сифатида тилга олинмоқда. Шунингдек унга "Ницца" ва "Саутгемптон" жамоаларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Ўз навбатида мерсисайдликлар бу футболчисини 35 млн еврога баҳолашмоқда.