"Ливерпуль" Саконинг нархини эълон қилди

4 апрель,2017, 13:35 539

“Ливерпуль” клуби ёзги трансферлар даврида жамоа ҳимоячиси Мамаду Сако билан хайрлашишга тайёр.

Liverpool Echo нашрининг хабар беришича мерсисайдликлар раҳбарияти 27 ёшли франциялик футболчини 35 млн еврога баҳоламоқда. Таъкидлаш керакки "Наполи" ва "Саутгемптон" каби клублар Сакони ўз сафида кўришни исташмоқда.

Маълумот учун, Сако қишки трансферлар даврида "Кристал Пэлас"га ижарага бериб юборилган эди.