“Ливерпуль” Салах учун қанча тўлаши маълум бўлди

22 июнь,2017, 11:36 424

“Ливерпуль” Салах учун қанча тўлаши маълум бўлди

“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Мухаммад Салах учун “Ливерпуль” Рим клубига қанча тўлаши маълум бўлди.

Мерсисайдликлар мисрлик футболчи учун олдин хабар қилинганидек 45 млн эмас, балки, 39 млн евро тўлаши маълум қилинди.

Бугун тонгда Салах “Ливерпуль” учун тиббий кўрикдан ўтади. У билан “қизиллар” тўрт йиллик шартномаси имзолаши кутилмоқда. Унинг йиллик маоши эса йилига 5,5 млн еврога яқин суммани ташкил этиши айтилмоқда.