“Ливерпуль” “Саутгемптон” ҳимоячиси учун рекорд сумма тўлайди

5 июнь,2017, 22:00 400

“Ливерпуль” “Саутгемптон” ҳимоячиси учун рекорд сумма тўлайди

“Ливерпуль” “Саутгемптон” ҳимоячиси Вирджил ван Дейк учун курашда устун келди дея хабар бермоқда Мirror нашри.

25 ёшли футболчи учун “Манчестер Сити” ва “Челси” жамоалари ҳам кураш олиб боришган эди. Бироқ футболчи фаолиятини “қизиллар” сафида давом эттиришга қарор қилди. Трансфер нарҳи эса 68 – 70 млн еврога тенг бўлиши кутилмоқда. “Ливерпуль” ван Дейкка ҳафтасига 230 минг фунт тўлашга тайёр.

Қайд этиш жоиз, ҳимоячилар учун энг рекорд суммани 2014 йил “ПСЖ” тўлаган эди. Ўшанда парижликлар бразилиялик ҳимоячи учун “Челси”га 49,5 млн евро тўлашган.

Маълумот учун, якунланган мавсумда ван Дейк Премьер лигада 21 баҳсда иштирок этди ва 1 та гол киритишга муваффақ бўлди.