“Ливерпуль” “Саутгемптон”дан Тадични қўлга киритмоқчи

11 июнь,2017, 19:11 277

“Ливерпуль” “Саутгемптон”дан Тадични қўлга киритмоқчи

“Ливерпуль” “Саутгемптон” жамоаси ярим ҳимоячиси Душан Тадич учун курашга қўшилди, дея хабар бермоқда Тhe Times нашри. Сербиялик футболчининг шартномасида 13 млн фунт товон пули эвазига сотиб олиш мумкинлиги қайд этилган. “Қизиллар” эса “авлиёлар”га шунча пул беришга тайёрлар.

Илгарироқ, Тадичга “Ювентус”, “Милан”, “Наполи” “Интер” хамда “Вест Хэм” жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун якунланган мавсумда Тадич Премmер лигада 33 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол уриб, 5 та голга  ассистентлик қилди.