"Ливерпуль" Старрижни 40 млн фунтга баҳоламоқда

30 апрель, 14:05 193

“Ливерпуль” клуби агар Даниэль Старриж жамоасини ўзгартиришни истаса, уни ёзда бошқа жамоага сотиб юбориши мумкин.  Тарқатилган хабарларга кўра мерсисайдликлар 27 ёшли футболчининг трансферини 40 млн фунт деб баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қишда ПСЖ Старрижни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган эди. Кейинроқ эса Славен Билич уни “Вест Хэм”да кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумот учун, Старриж “Ливерпуль” сафида 2013 йилнинг январидан буён тўп суриб қелмоқда. У ўтган давр мобайнида мерсисайдликлар сафида жами 115та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 59та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.