“Ливерпуль” Тома Лема учун 3 гранд билан курашади

19 июнь, 18:05 89

“Ливерпуль” Тома Лема учун 3 гранд билан курашади

 

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тома Лема фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TF1 телеканали хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хавбекка Англиянинг “Ливерпуль” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, 21 ёшлик футболчини “Арсенал”, “ТОттенхэм” ва “Ювентус” каби гардлар ҳам ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.  

Маълумот ўрнида, Тома Лема якунига етган мавсум “Монако” сафида 34 ўйинда 9 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилишни уддалаган.