"Ливерпуль" афсонаси Феллайнига қарши ўйнаш қўрқинчли эканини айтди

 

“Ливерпуль” клуби афсонаси Стивен Жеррард “МЮ” аъзоси Маруан Феллайни ҳақида фикр билдириб, рақиблар унга қарши ўйнашдан қўрқишни маълум қилди.

“Феллайнига қарши ўйнаш жуда қўрқинчли. У “Эвертон”да бўлганида ҳам шундай эди. Ҳужумга яқин ўйнарди. Аммо Маруан ҳар доим ҳам тўпни ўзи билан олиб юра олмайди. Асосийси, бош мураббий уни яхши кўради”, – деди Жеррард.

Маруан Феллайни “МЮ”нинг сўнгги ўйинларида фаол ўйнаб, рақиблар дарвозасига голлар урмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!