"Ливерпуль" етакчиларидан бири сафга қайтмоқда

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана якка тартибда машғулотларга киришди.

Мерсисайдликлар расмий сайтининг маълум қилишича 29 ёшли англиялик футболчи август ойида сонидан олган жароҳатидан сўнг бугун биринчи марта югура бошлади.

Таъкидлаш лозимки, Лаллана ҳозирча фақат югуриш машқларини бажармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!