“Ливерпуль” футболчисига “Олтин тўп” топширишди

11 июнь,2017, 19:44 731

“Ливерпуль” футболчисига “Олтин тўп” топширишди

Англия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Доминик Соланке якунига етган ЖЧнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

U-20 Жаҳон чемпионати.Финалда венеcуэлалик тенгдошларини енган англиялик ёшлар жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди

“Челси” билан шартномани узайтиришни истамаган Соланке, Кореяга келиш олдидан “Ливерпуль” билан шартнома имзолаган эди.

Инглизларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етган ушбу турнирда Соланке 7 ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Энг яхши дарвозабон номинациясида инглизлар кипери Фредди Вудман тенгсиз деб топилган бўлса, энг яхши тўпурар учун аталган соврин 5 та гол киритган италиялик Риккардо Орсолинига насиб этди.

Ўхшаш хабарлар