"Ливерпуль" футболчисининг орзуси ушалди

16 август,2017, 11:11 649

Кеча ЕЧЛ саралашининг плей-офф раундидан ўрин олган “Хоффенхайм”(Германия) – “Ливерпуль”(Англия) баҳс бўлиб ўтди. Унда инглизлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, “қизиллар” томонидан киритилган дастлабки голга 18 ёшли Трент Александер-Арнолд мауллифлик қилди. Учрашув якунланганидан сўнг, ёш футболчи ўз фикрларини  билдириб ўтди.

“Еврокубокларда “Ливерпуль” билан дебют қилиш ва буни гол билан нишонлаш – мен буни болаликдан орзу қилган эдим. Ўйин сўннгида гол ўтказиб юборганимиз бироз хайрон қолдирди. Бироқ биз “Энфильд”га устунлик билан қайтмоқдамиз.

Менга жарима зарбасини тепишни таклиф этишди. Мен зарба беришимдан олдин ўзимга ишонч ҳосил қилдим. Албатта, бу ўйин осон бўлмаслигини билар эдик. Бироқ бизда уларни мағлуб этиш борасида ўз режаларимиз бор эди”, – деб айтиб ўтди Арнолд.