"Ливерпуль" ҳам Феллайни учун курашга қўшилди

Жорий мавсум якунлангач эркин агентга айланадиган “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни бошқа бир АПЛ грандининг қизқишлар доирасига кириб қолди.

L’Equipe  нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли бельгиялик футболчини “Ливерпуль” клуби ўз сафида кўрмоқчи. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ МЮ Феллайни билан шартномани узайтирмаслиги ва унга ПСЖ, «Монако», «Рома», «Фенербахче», «Бешиктош» ва бир қатор Хитой клублари жиддий қизиқиш билдира бошлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Феллайни жорий мавсус АПЛда жами 13та учрашувда иштирок этган ва ўзь ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!