“Ливерпуль” ҳимоячисини сотмоқчи эмас

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Кристал Пэлас” томонидан ҳимоячи Мамаду Сако борасида юборган учинчи таклифни ҳам рад этди.

Лондонликлар 27 ёшли футболчи учун 22 млн  фунт ва яна 3 млн фунт бонус беришмоқчи эди. Бироқ мерсисайдликлар Сако учун 30 млн фунт сўрашмоқда.

Маълумот учун, Сако ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида айнан “Кристал Пэлас” сафида ўтказган эди.

Унга шунингдек, “Лестер” ва “Вест Бромвич” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!