"Ливерпуль" клуби мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади (фото)

10 май,2017, 15:50 428


“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Садио Мане ушбу мавсумда футболчилар ва клуб аъзолари ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

25 ёшли сенегаллик футболчи ушбу мавсум мерсисайдликлар сафида 29 учрашувда 13 гол ва 5 голли узатмага муаллифлик қилган.

Махсус мукофот эса жамоа ярим ҳимоячиси Лукас Лейвага насиб қилган бўлса, Эмре Жан энг чиройли гол муаллифига айланди. Трент Арнольд эса “Ливерпуль”нинг энг яхши ёш футболчи дея тан олинди.