"Ливерпул" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин турибди

18 июнь,2017, 09:55 338

Ва ниҳоят “Рома” клуби раҳбарияти “Ливерпул”нинг Мухаммад Салах борасидаги таклифини қабул қилди. Metro нашрининг маълум қилишича мерсисайдликлар мисрлик ярим ҳимоячи учун “бўрилар”га 39,4 млн фунт (45 млн евро) тўлайди.

Энди, Салах 20 июнь куни “Ливерпуль” қароргоҳига боради ва у ерда тиббий кўрикдан ўтади. Таъкидлаш керакки, агар ушбу трансфер ижобий якунланса, бу ҳарид “Ливерпуль” клуби тарихидаги энг қиммати бўлиб тарихга киради. Ҳозирча мерсисайдликларнинг бу борадаги рекордчиси Энди Кэролл ҳисобланади. У 2011 йил “Ньюкасл”дан “Ливерпул”га нақд 35 млн фунт эвазига кўчиб ўтган.

Маълумот учун, 25 ёшли Миср терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум “Рома” сафида жами 41та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Айтиш лозимки, Рим клуби уни 2015 йилда “Челси”дан 15 млн еврога сотиб олган эди.