"Ливерпуль" қишда Коутиньони "Барселона"га қўйиб юборишга тайёр

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо қишки трансферлар даврида ўзи хоҳлаган “Барселона” сафига бориб қўшилиши мумкин.

El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича 25 ёшли бразилиялик футболчи қишда агар яхши таклиф бўлса ўзини қўйиб юбориш масаласида мерсисайдликлар раҳбарияти билан келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо жорий мавсум “Ливерпуль” сафида Чемпионлар лигаси учрашувларида иштирок этди ва агар плей-оффда инглизлар “Барселона”га дуч келишса, у ҳолда бразилиялик футболчи ушбу учрашувларда майдонга туша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!