“Ливерпуль” сардори сафдан чиқди

 

“Ливерпуль” жамоаси сардори Жордан Хендерсон 10 кунга сафдан чиқди. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар тарқатди.

26 ёшли футболчи товонидани жароҳат олгани учун жамоасига яқин орада ёрдам бера олмайди. Айнан шу туфайли у “Сандерленд” билан ўйинни ўтказиб юборди.

Ушбу мавсумда Жордан Хендерсон Англия чемпионатининг 19 ўйинида (барчасида асосий таркибда) майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!