“Ливерпуль” сотиб юборган футболчи янги жамоасида нечанчи рақам остида ўйнаши маълум бўлди

Ёзги трансфер бозори вақтида “Ливерпуль”дан “Кристал Пэлас” сафига кўчиб ўтган Мамаду Сако янги жамоаси сафида нечанчи рақам остида майдонга тушиши маълум бўлди.

Унга кўра франциялик футболчи "Кристал Пэлас" сафида 12-рақам остида тўп суради.

Маълумот учун, Сако “бургутлар” билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. Британ нашарлида ёзишларича,  трансфер суммаси 24 млн фунт(+2 млн бонус)ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли  футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ҳам ижара асосида айнан “Кристал Пэлас”да ўтказган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!