"Ливерпуль" суперфутболчи учун катта харажатга рози

22 март,2017, 09:40 591

 

"Ливерпуль" Англия премьер-лигасида рақобатбардошлигини ошириш учун янги ўйинчиларга эҳтиёж сезмоқда. Юрген Клопп шакллантирган жамоанинг жорий мавсумда "Челси"га қарши туришга кучи етмади.

Энди "Ливерпуль" раҳбарияти таркибни кучайтириш учун "Интер"нинг истеъдодли ёрим ҳимоячиси Иван Перишични олмоқчи. Иван 2011-2013 йиллар давомида "Боруссия"да Клоппнинг қўл остида тўп сурган.

Ливерпулликлар 28 ёшли хорватиялик футболчи учун 35 миллион евродан воз кечишга тайёр. "Интер" бу футболчини "Вольфсбург"дан 19 миллион еврога олган эди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.