"Ливерпуль" уч футболчисини 60 млн фунтга сотмоқчи

17 июнь, 12:55 140

“Ливерпуль” клуби ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлган Мамаду Сако, Альберто Морено ва Лазар Марковичларни қанчага сотишни режалаштираётгани маълум бўлди.

The Times нашрининг маълум қилишича мерсисайдликлар раҳбарияти юқорида номлари тилга олинган уч футболчисини умумий ҳисобда 60 млн фунтга баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маркович ўтган мавсумни “Халл Сити”да ижара асосида ўтказган эди. Унга айни дамда “Зенит” ва “Уотфорд” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Сако эса мавсумнинг иккинчи ярмини “Кристал Пэлас”да ўтказди. Бироқ, лондонликлар унинг трансферини сотиб олишни исташмаяпти.

Морено эса якунланган мавсум “Ливерпуль” сафида АПЛда жами 12та учрашувда майдонга тушган.