“Ливерпуль” ва “Эвертон” 123 йиллик анъанани бузди

10 март,2017, 23:55 577

“Ливерпуль” ва “Эвертон” 123 йиллик анъанани бузди

 

 

Англия премьер-лигасида иштирок этиб келаётган Ливерпуль шаҳрининг икки клуби - “Ливерпуль” ва “Эвертон” келаётган шанба ва якшанба кунлари 123 йил давом этган анъанага чек қўяди.

Бу икки клуб бир асрдан зиёд вақт мобайнида илк маротаба дам олиш кунлари рақибларини ўз майдонида қабул қилади. Бундан ҳолат Англия чемпионатида сўнгги маротаба 1894 йилнинг 24 март куни кузатилган.

Шундан буён, “Ливерпуль” ўз уйида рақиб жамоани қабул қилган пайт, “Эвертон” сафарда тўп суриб келаётганди.

Анъананинг бузилишига “Энфильд” стадионнинг реконсрукция қилинган қисмини мавсум бошида ишга туширишга улгурилмагани сабаб бўлган. Ўшанда АПЛ раҳбарияти . “Ливерпуль” илтимосига кўра, “Бёрнли”га қарши ўтказиладиган уч учрашувини сафарда ўтказишга рухсат берган эди.

SPORTS.uz