“Ливерпуль” ва “МЮ” бир ҳимоячини кўзлашмоқда

9 май,2017, 11:45 414

“Ливерпуль” ва “МЮ” бир ҳимоячини кўзлашмоқда

Англиянинг “Бёрнли” клуби ҳимоячиси Майкл Кин "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" каби жамоаларнинг қизиқиш доирасидан жой олди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп аллақачон Кинни жамоасининг асосий трансфер режалари қаторига киргизиб қўйган. Хабарларга қараганда “Ливерпуль” футболчи билан оғзаки келишувга эришиб бўлган, аммо барчаси мавсум якунлангач маълум бўлади.

Маълумот учун, Майкл Кин жорий мавсум премьер-лиганинг 35-ту учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.