“Ливерпуль”Португалия терма жамоаси ҳужумчисига 50 млн евро таклиф қилмоқчи

20 июнь, 12:40 153

“Ливерпуль”Португалия терма жамоаси ҳужумчисига 50 млн евро таклиф қилмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби Португалия терма жамоаси ва Лиссабоннинг “Спортинг” клуби форварди Желсон Мартиньшни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

A Bola нашрининг маълум қилишича, мерсисайдликлар 22 ёшли футболчи учун 50 млн евродан воз кечишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, “Спортинг” бундан аввалроқ “Ливерпул”нинг 45 млн евролик таклифини рад этган эди. Таъкидлаш керакки, Мартиньшнинг шартномасида унинг товон пули 60 млн евро этиб белгиланган.

Маълумот учун, Желсон Мартиньш жорий мавсум Португалия чемпионатида жами 32та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.