“Ливерпул”да жонли девор революцияси (фото)

Хабарингиз бор, Англия премьер-лигасининг 25-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни қабул қилган эди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳар икки голга Садио Мане муаллифлик қилди. У 16 ва 18 дақиқаларда гол киритди.

Эътиборлиси “Тоттенхэм” футболчилари томонидан амалга оширилаётган жарима зарбаларидан бирида мерсисайдликлар жонли деворни ноодатий тарзда ўрнатишди. Аниқроғи, Филиппе Коутиньо жонли деворда турган шериклари  Жордан Хендерсон ва Роберто Фирминоларнинг орқасига ўтиб яшириниб олди.

Балким “Ливерпуль” футболчилари рақибнинг пастдан йўллайдиган зарбасини қайтаришмоқчи бўлишгандир...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!