“Ливерпуль”дан ҳайдалган мураббий Шотландияда тенгсиз бўлди

19 май, 20:24 387

“Ливерпуль”дан ҳайдалган мураббий Шотландияда тенгсиз бўлди

Шолтанд ОАВи мавсумнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади. Унга кўра, “Ливерпуль” клубининг собиқ, “Селтик”нинг амалдаги бош мураббийи Брендан Роджерс Шотландия чемпионатининг энг яхши мураббийи бўлди.

Чемпионатнинг энг яхши футболчиси эса “кельтлар” футболчиси Скотт Браун деб топилди.

Маълумот учун, “Селтик” чемпионат тугашига бир тур қолганида иккинчи ўринда бораётган “Абердин” клубидан 30 очко олдинда бормоқда. Қайд этиш жоиз, глазголиклар ўтказилган 45 ўйиннинг бирортасида мағлубиятга учрашмагади.