“Ливерпуль”нинг “Тоттенхэм” устидан ғалабасига 2 дақиқа кифоя қилди

 

Англия чемпионати 25-тур марказий ўйинида “Ливерпуль” жамоаси ўз майдонида “Тоттенхэм” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳар икки голга Садио Мане муаллифлик қилди. У 16 ва 18 дақиқаларда гол киритди.

Қайд этиш керакки, “Ливерпуль”да ҳисобни йирик кўринишга олиб келиш учун кўплаб вазиятлар бўлди. Лекин шунга қарамай, Юрген Клопп жамоаси ишончли ғалабага эришди.   

Ливерпуль – Тоттенхэм 2:0

Голлар: 1:0 – 16 Мане, 2:0 – 18 Мане.

Ливерпуль – Миньоле, Милнер, Матип, Клайн, Коутиньо (Джан, 77), Лаллана, Фирмино, Вейналдум, Мане, Лейва (Клаван, 82), Хендерсон.

Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Уокер, Эриксен (Уинкс, 68), Ваньяма, Дембеле (Сиссоко, 77), Дайер, Алли, Сон Хин Мин (Янссен, 82), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Сон Хин Мин (28), Хендерсон (53), Матип (56), Кейн (67), Милнер (68), Уинкс (71), Дайер (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!