"Ливерпул"нинг янги ҳариди жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди

11 июнь, 18:15 450

Ўхшаш хабарлар

Аввал хабар берганимиздек бугун Жанубий Корея мезбонлик қилган йигирма ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи баҳсда венеcуэлалик тенгдошларига қарши майдонга тушган англиялик ёшлар рақибини 0:1 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, бош совринни қўлга киритишди.

Эътиборлиси, яқиндагина “Челси”дан “Ливерпул”га кўчиб ўтган Англия U-20 терма жамоаси аъзоси Доминик Соланке мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Кучли учликдан шунингдек Федерико Вальверде (Уругвай, «Реал») ва Янхель Эррера (Венесуэла, «Манчестер Сити») каби футболчилар жой олишди.