Логотипини ўзгартиришга “уста” жамоаларимиз

Логотип – бу ўзига хос бренд. Жумладан, футболда ҳам логотиплар муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам аксарият ҳориж жамоалари ўз логотипларида ребрендинг ўтказишни истасалар, бу борада жамоа мухлислари орасида сўровнома ўтказишади ва уларнинг фикрини сўрашади. Бизда эса ҳар йили камида бир жамоа ўз логотипини ўзгартиришни ихтиёр этади. Нима ҳам дердик, бу уларнинг қарорларидир. Биз эса мавзудан четга чиқмаган холда ҳадеб логотипларини ўзгартираверадиган клубларимиз ҳақида ҳикоя қиламиз.

“Қизилқум”

“Қизилқум” 2014 йилда Зарафшондан Навоийга кўчгач, барча нарса ўзгарди. Клуб қароргоҳи-ю стадионидан токи жамоа логотипигача.

“Андижон”

“Андижон” эса деярли ҳар мавсум ўз логотипини алмаштиради. Умуман бу борада Ўзбекистонда “бургутлар”га тенг келадиган йўқ. Ҳозирги логотип эса Англиянинг “Кристал Пелас” жамоасининг логотипидан деярли фарқи йўқ.

“Насаф”

“Насаф” ҳам логотип алмаштиришни хуш кўради. Қаршиликларнинг дастлабки логотипларида Соҳибқирон Амир Темур тасвири бўлган бўлса, ҳозирда жамоа логотипида ҳумо қушини гавдалантирган.

“Локомотив”

2012 йилда “Локомотив” Олий лигага қайтгач, ўз логотипини ўзгартирди ва шундан сўнг “темирйўлчилар” тарихида янги саҳифа очилди.

“Навбаҳор”

Ўтган мавсум Биринчи лигага тушиб кетишига бир баҳя қолган жамоада ҳам логотипини ўзгартиришга “мойиллиги” бор. Қайд этиш жоиз, клубнинг ҳозирги логотипи олдингиларига қараганда анча замонавий ишланган.

“Бухоро”

“Кўҳна шаҳарликлар” эса ўз номларини 5 марта ўзгартиришганидан сўнг, логотипда ҳам шунга яраша ребрендинг ўтказилган. Сўннги йилларда эса жамоа “Андижон” хамда “Насаф” билан бу борада ўзига хос мусобақага киришмоқда.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!