“Локомотив” – “Динамо” учрашувига мухлислар бепул тарзда киритилади

19 июнь, 14:47 64

“Локомотив” – “Динамо” учрашувига мухлислар бепул тарзда киритилади

Биласиз, “Локомотив” Олий Лига 14-турида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.

Олдинроқ хабар берганимиздек, рамазон ойи бошлангани муносабати билан  “Локомотив” клуби ушбу ойда бўлиб ўтадиган уй ўйинларига киришни бепул қилишга қарор қилганди. Шу тариқа, эртага бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Динамо” учрашувига ҳам мухлислар бепул тарзда киришлари мумкин бўлади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Динамо” учрашуви 20 июнь, сешанба куни соат 19:00 да бошланади.