“Локомотив” – “Олмалиқ” учрашуви превьюси

 

Эртага, 31 март куни Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" баҳси бўлиб ўтади. ТТЗдаги "Локомотив" стадионида кечадиган учрашув 18:00да старт олади.

"Локомотив" майдонида бўлиб ўтган охирги бешта ўйинни ёдга оладиган бўлсак, "темирйўлчилар" "Олмалиқ"ни фақат мағлуб этиб келишмоқда. Тўплар нисбати 16-3.

Мана шу бешта учрашувда рақиб дарвозасига энг кўп гол урган футболчи Марат Бикмаев ҳисобланади (3та гол). У ўтган йил "Олмалиқ"қа иккита, ундан олдинги йил эса битта гол урган.

Бундан ташқари, Садриддин Абдуллаев ҳисобида иккита, шунингдек ўз вақтида жамоамизда ўйнаб кетган Фарҳод Тожиев ҳисобида ҳам иккита гол бор.

Қуйида "Локомотив" таркибида "Олмалиқ" дарвозасига охирги беш ўйинда тўп киритган футболчиларни келтирилган.

Марат Бикмаев - 3
Садриддин Абдуллаев - 2
Фарҳод Тожиев - 2
Икром Алибоев - 1
Тимур Кападзе - 1
Олег Зотеев - 1
Сервер Жепаров - 1
Мўйдин Мамазулунов - 1
Жасур Ҳасанов - 1
Виктор Карпенко - 1
Зайниддин Тожиев - 1
Ислом Иномов - 1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!