“Локомотив” 2010 йилдан буён “Бунёдкор” майдонида мағлубиятга учрамай келмоқда



Хабарингиз бор, бугун “Локомотив” “Бунёдкор” майдонида меҳмон бўлади. “Тошкент дербиси” мақоми остида ўтадиган беллашувлар доимо шиддатли кўриниш олган ва бутун ўзбек футбол жамоатчилиги диққат марказида бўлиб келган.

Таъкидлаш керакки, “Локо” шу пайтга қадар Олий Лига доирасида “Бунёдкор” майдонига 9 марта сафар уюштирган. Ўйинларнинг 4 таси “қалдирғочлар” фойдасига, 2 таси “темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлган. Яна 3 та баҳс дуранг билан якунланган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив” сўнгги бор 2010 йилда “Бунёдкор” майдонида мағлуб бўлган. Шундан буён “қалдирғочлар” ўз уйида “темирйўлчилар”ни мағлуб эта олмай келишмоқда.

Олий Лига доирасида “Бунёдкор” майдонида ўтган ўйинлар:

Бунёдкор – Локомотив 0:1 (23.11.2016)

Бунёдкор – Локомотив 0:1 (22.08.2015)

Бунёдкор – Локомотив 1:1 (11.04.2014)

Бунёдкор – Локомотив 1:1 (04.07.2013)

Бунёдкор – Локомотив 1:1 (22.04.2012)

Бунёдкор – Локомотив 1:0 (16.10.2010)

Бунёдкор – Локомотив 2:1 (24.10.2009)

Қурувчи – Локомотив 2:0  (02.05.2008)

Қурувчи – Локомотив 3:1 (17.03.2007)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!