"Локомотив" "Ал Таавун"га қарши баҳс олдидан машғулотларни бошлади

 

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонининг Ал Таавунга қарши баҳс учун Бурайда шаҳрига ташриф буюрди. Жамоа аъзолари кеча кечки пайт манзилга етиб боришди ва "Movenpick” меҳмонхонасига жойлашишди.

Футболчиларга кеча дам берилди. Темирйўлчилар бугун эрталаб тренажёр залида ярим соатлик машғулот ўтказишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Локомотив”нинг ОЧЛ учун топришган қайдномаси эълон қилинди

Кечроқ маҳаллий вақт билан 18:30да жамоа ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. Машғулот учрашув бўлиб ўтадиган стадионда олиб борилади. Бугун шунингдек, ўйинолди матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни бўлиб ўтадиган ”Ал Таавун” - ”Локомотив” баҳси маҳаллий вақт билан 18:40 (Тошкент вақти билан 20:40)да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!