“Локомотив” Анталияда. Бешинчи кун. Бугун биринчи ўртоқлик учрашуви ўтказди

  • 3 февраль, 2017, 15:05
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

 

Янги мавсумга тайёргарликни Анталияда олиб бораётган “Локомотив” футбол клуби бугун дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Локо” рақиби — Туркманистоннинг “Олтин Аср” клуби. Учрашув маҳаллий вақт билан 17:30 (Тошкент вақти билан 19:30)да бошланади.

Бугун жамоа футболчилари ўйин олдидан қирқ дақиқалик машғулот ўтказишди. Машғулот енгил тарзда кечди ва бунда асосан тўп билан ишланди. Энди жамоанинг бор эътибори ўртоқлик ўйинига қаратилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!