“Локомотив-БФК” - “Насаф” учрашувини Ибрагимов бошқаради

 

“Насаф” эртага, 24 март куни Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичининг дастлабки учрашувини Тошкентда “Локомотив-БФК” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув ТТЙМИ стадионида соат 15:00да бошланади.

Бугун ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди. Унга кўра мазкур баҳсда Исхах Ибрагимов бошчилигидаги нукуслик ҳакамлар ишлашади.

Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал босқичи, дастлабки учрашув

“Локомотив-БФК” (Тошкент) - “Насаф” (Қарши)

Тошкент ш., ТТЙМИ стадиони. 15:00да

Бош ҳакам: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Қанот ҳакамлари: Жалгасбай Сарсенов, Бектурсин Канназаров (иккаласи ҳам Нукусдан)

Ёрдамчи ҳакам: Анотолий Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Артём  Арутюнов (Тошкент).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!