“Локомотив” “Бунёдкор билан ўйинга тайёргарликни бошлади

22 июнь, 21:15 181

“Локомотив” “Бунёдкор билан ўйинга тайёргарликни бошлади

 

Олий Лига мусобақа жадвали пешқадами “Локомотив” навбатдаги учрашувини пойтахтимизнинг яна бир клуби – “Бунёдкор”га қарши ўтказади. 

“Темирйўлчилар” жамоаси мазкур ўйинга ҳозирликни бошлаб юборди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Бугун ҳам “Локомотив” футболчилари ўз қароргоҳида машғулот ўтказишди. Машғулот жараёнида футболчилар тўп билан муомала қилиш борасидаги ранг-баранг машқларни бажаришди.

Ҳозирча жароҳатини даволаётган футболчилардан ҳеч бири умумий гуруҳ машғулотларига қўшилганича йўқ. Ислом Тўхтахўжаев ҳамон якка тартибда шуғулланишда давом этмоқда. Диёр Туропов ҳам ҳали умумий машғулотларда иштирок этишни бошламади.