“Локомотив” “Бухоро” билан ўйин олдидан Тошкентдаги сўнгги машғулотини ўтказди

13 июнь, 20:57 156

“Локомотив” “Бухоро” билан ўйин олдидан Тошкентдаги сўнгги машғулотини ўтказди

 

“Локомотив” Олий Лига 13-турида “Бухоро” майдонида меҳмон бўлади. “Темирйўлчилар” бугун мазкур ўйин олдидан ўз қароргоҳидаги сўнгги машғулотини ўтказди.

Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Унда жамоанинг барча аъзолари иштирок этишди. Фақатгина Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Марат Бикмаев якка тартибда шуғулланишди. Шунингдек, терма жамоа ихтиёрида бўлган Жалолиддин Машарипов ҳамда Игнатий Нестеров ҳам бугун “Локомотив” сафига келиб қўшилишди.

“Бухоро”га қарши баҳс 15 июнь куни соат 19:00да бўлиб ўтади. Жамоамиз эртага эрталаб Бухоро томон йўлга чиқади. Эртага шунингдек, “Бухоро” ҳамда “Локомотив” жамоалари ёшлар таркиблари ўзаро баҳс юритишади. Мазкур қарама-қаршилик соат 18:00да старт олади.