“Локомотив” Евро-2016 финалида гол урган футболчини олмоқчи

22 август, 20:42 930

“Локомотив” Евро-2016 финалида гол урган футболчини олмоқчи

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг “Локомотив” жамоаси ҳужумчи сотиб олмоқчи.

“Темирйўлчилар” Артём Дзюба(“Зенит”) ва Эдер(“Лилль”)лар вариантини ўрганиб чиқмоқда.

Эдер вариант клуб президенти Илья Геркуснинг Европага уюштирадиган сафари натижаларига боғлиқ бўлади.

Маълумот учун, 29 ёшли Эдер ўтган мавсум барча мусобақаларда 37 та баҳсда иштирок этди ва 6 та гол киритишга муваффақ бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил Францияда ўтган Европа чемпионати финалида киритилган ягона голга айнан Эдер муаллифлик қилган эди.