“Локомотив” Кубок беллашувига тайёргарликни давом эттирмоқда

20 май, 20:50 133

“Локомотив” Кубок беллашувига тайёргарликни давом эттирмоқда

 

Тошкентнинг “Локомотив” клуби навбатдаги учрашувини 23 май куни “Қизилқум”га қарши ўз майдонида ўтказади.

Мамлакат кубоги 1/8 финал ўйинлари доирасида кечадиган ушбу матчга тайёргарлик жараёни қизғин тарзда давом этмоқда, деб ёзади "темирйўлчилар" матбуот хизмати. 

Бугун ҳам “темирйўлчилар” “Локомотив” стадионида 2 маҳал машғулот олиб боришди. Дастлаб жисмоний тайёргарликка урғу берилган бўлса, тушдан сўнг ўтказилган машғулот жараёнида тўп билан муомала ва тактик машқлар бажарилди.