“Локомотив” “Металлург”га қарши ўйинни ўз уйида ўтказади

 

Хабарингиз бор, 30 июнь куни Бекободда Олий Лига 3-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган қолдирилган ўйин – “Металлург” – “Локомотив” қарама-қаршилиги бўлиб ўтиши лозим эди.

Лекин “Металлург” стадионида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ўйиннинг ўтказилиш жойи ўзгарди, деб хабар бермоқда "Локомотив" матбуот хизмати. 

Унга кўра, ушбу икки жамоанинг биринчи давра доирасидаги ўйини Тошкентдаги “Локомотив” стадионида ўтказилади. Иккинчи даврадаги ўйинга эса Бекободдаги стадион мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!