“Локомотив” Минскда сўнгги машғулотини ўтказди

Пойтахтимизнинг “Локомотив” жамоаси айни дамда Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида йиғин ўтказаётганини биласиз. 

11 июль санасида йиғинни бошлаган “темирйўлчилар” кеча мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказишди. Унда “Локо” 3:0 ҳисобида “Слуцк”дан устун келди. 

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бугун “Локомотив” футболчилари кечаги ўйиндан кейинги тикланиш машғулотини ўтказишди. Машғулот жараёни тренажёр залида олиб борилди ва мураббийлар штаби футболчиларга турли юкламалар беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!