"Локомотив" "Насаф"ни 3:2 ҳисобида доғда қолдирди (фото)

 Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги "Наврўз фестивали" турнири ниҳоясига етди.

"Локомотив" ва "Насаф" жамоалари учрашуви фестивалнинг сўнгги ўйини эди. Сўнгги дақиқаларда "темирйўлчилар" рақибларини доғда қолдириб, ҳисобда олдинга чиқди. Учрашув тугагунга қадар, 3:2 ҳисоби ўзгармай қолди.

 14 ёшли футболчилар орасидан номзодлар саралаб олиш терма жамоанинг бош мураббийи Азамат Абдураимов зиммасида эди. Энди “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив”, “Спартак” ва "Odil Junior" жамоаларидан номзодлар саралаб олинади.

- Таркибни йил давомида шакллантириб бориш, асосий иш режамдан ўрин олган, - дейди бош мураббий Азамат Абдураимов.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!