"Локомотив" ОЧЛни мағлубият билан бошлади

Ўзбекистон чемпиони - “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасида Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” жамоаси меҳмони бўлди.

Мезбонларнинг устунлигида ўтган баҳс 1:0 ҳисоби билан якунланди. Хусусан,ўйиннинг биринчи бўлими 0:0 ҳисоби билан тугаган бўлса, баҳснинг 68-дақиқасида Талал Ал-Абси бурчак зарбасидан узатилган Нестеров қўриқлаётган дарвозага аниқ жойлаб қўйди.

Қайд этиш жоиз, бурайраликлар ушбу ғалабадан сўнг, “А” гуруҳида пешқадамга айланиб олишди. “Локомотив” эса ўз навбатида, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!