"Локомотив": Ойнинг эътиборга молик воқеалари

2 май, 14:38 225

Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати жамоанинг апрель ойидаги эътиборга молик воқеалари ҳақида маълумот берди. Қуйида улар билан танишинг: 

- "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаев ўтган ойда 9та гол уришга эришди. У олий лигада 5та, Чемпионлар лигасида тўртта гол уришга муваффақ бўлди. 

- "Локомотив" кетма-кет икки ўйинда Олий лиганинг икки кучли жамоасини бир хил ҳисоб билан мағлуб этди. Уйда "Насаф", сафарда "Пахтакор" 2:1 ҳисоби билан мағлуб этилди. Ҳар иккала учрашувда киритилган тўрт голга Бикмаев муаллифлик қилди. 

- Афсуски, ОЧЛда иккита ўйин ўтказган "Локомотив" иккаласида ҳам дуранг қайд этди. Аввалига "Истиқлол" билан 1:1 ўйналган бўлса, кейин "Ал Таавон"га қарши баҳс 4:4 натижаси билан якун топди. 

- Апрелнинг охирги кунларида "Локомотив" ўз майдонида "Обод"га қарши баҳс олиб бориб, 7:0 ҳисобида зафар қучди. Ва бундай натижа "Локо" тарихида иккинчи бор қайд этилди. "Темирйўлчилар" биринчи марта 2015 йил "Сўғдиёна"ни айнан шу ҳисоб билан мағлуб этишганди. 

- Ва ниҳоят қишки мавсумда жамоамиз сафига келиб қўшилган Мурод Бобожонов "Локо" либосида ўз голлари сонини очишга муваффақ бўлди. У "Обод" билан кечган беллашувда иккита гол уришга эришди. Унга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз. 

- 29 апрель куни бўлиб ўтган беллашувда жароҳат олган икки футболчимиз Саламат Қутибоев ва Шуҳрат Муҳаммадиев яна сафга қайтишди. Бунгача Қутибоев охирги марта "Шўртан" билан ўйинда, Муҳаммадиев эса Эронда "Истиқлол"га қарши майдонга тушганди. 

- Бу йил ҳисобидан Маъмур Икромов биринчи марта "Локо" дарвозасини қўриқлади. У "Обод" билан ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Қолаверса, пенальти қайтаришга муваффақ бўлди.