"Локомотив" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради

“Локомотив” навбатдаги учрашувини таркибда асосий тўпурарсиз ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, жамоа тўпурари Марат Бикмаев ҳисобида сариқ карточкалари сони ортиб кетгани боис “Пахтакор” билан бўладиган учрашувда иштирок эта олмайди. Маҳоратли футболчи бунга қадар “Машъал” (1-тур), “Шўртан” (5-тур), “Пахтакор” (7-тур) ҳамда “Насаф” (21-тур) жамоаларига қарши ўтган ўйинларда ҳакамлар томонидан огоҳлантириш олган эди. Шу сабабли миллий чемпионатимиз тўпурарлар баҳси етакчиси навбатдаги беллашувда "темирйўлчилар"га ёрдам бера олмайди.

Таъкидлаш жоизки, Бикмаевнинг ҳисобида айни пайтда олий лига-2017да киритилган 17та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!