“Локомотив” “Қизилқум”га қарши баҳсга ҳозирликни бошлади

Куни кеча “Қўқон-1912” жамоасига қарши миллий чемпионатимиз доирасида учрашув ўтказган “Локомотив” футболчилари бир кунлик дамдан сўнг Кубок баҳслари доирасидаги “Қизилқум” билан бўладиган беллашувга тайёргарликни бошлади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун клуб қароргоҳида йиғилган футболчилар кечки пайт “Локомотив” стадионида машғулот ўтказишди. Машғулот аввалида Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич футболчиларга бугун қандай машқлар бажарилиши хусусида қисқа маълумот беришди. Сўнг енгил югуриб олингач, футболчилар Йеличич бошчилигида чигалёзди машқлари ўтказишди. Дарвозабонлар эса Пётр Гизимчук раҳбарлигида ўз машқларини бошлашди. Сўнгра тактик машқларга ўтилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!