"Локомотив" "Қизилқум"ни "текислаб" кетди

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалнинг сўнги учрашувида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди. 

Ўйинни ҳужумкор руҳда бошлаган "темирйўлчилар" ҳужумкор руҳда бошлашди. Бу эса 6-дақиқадаёқ ўз самарсини берди. Бу вазиятда дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Марат Бикмаев ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди, 1:0.

Учрашувдаги иккинчи гол ҳам ўзини кўп куттирмади, 19-дақиқада меҳмонлар вакиллари ўз жарима майдонлари яқинида қоида бузишди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам "Қизилқум" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. "Локо" вакили Жалолиддин Машарипов эса жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Ўйиннинг 38-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда чап қанотдан узатилган тўпни Диёр Туропов боши билан дарвозага аниқ йўллади - 3:0. 44-дақиқада яна ўша Жалолиддин Машарипов меҳмонларнинг икки ҳимоячисини алдаб ўтди ва усталик билан жамоасининг 4-тўпни дарвозага аниқ йўллади. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади, 4:0.

Иккинчи бўлимни ҳам хужумда бошлаган "Локомотив" вакиллари рақиблари дарвозасини яна бир бор ишғол этишди. Бу вазиятда Диёр Туропов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни узоқ бурчакка аниқ йўллади, 5:0.

Шу тариқа "Локо" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди ва чорак финал масаласини жавоб ўйинидан олдин хал қилиб қўйди.

SPORTS.uz

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!